Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

НИМА БАХТГА ЕТАКЛАЙДИ?

Бахт ўзи нима?

Бахт ўзи нима?

ЎЗИНГИЗНИ БАХТЛИ ИНСОН ДЕБ ҲИСОБЛАЙСИЗМИ? Агар шундай бўлса, сизни нима бахтли қиляпти: оилангиз, ишингиз ёки эътиқодингизми? Эҳтимол, мактабни тугатишингиз, яхши ишга киришингиз ёки янги машина сотиб олишингизни ўйлаб, ўзингизни бахтли ҳис қилаётгандирсиз.

Кўп одамлар муайян мақсадга эришганида ёки орзу қилган нарсасига эга бўлганида ўзини бахтли ҳис қилади. Аммо бундай бахтиёрлик қанчага боради? Одатда узоқ давом этмайди ва ўрнини тушкунлик эгаллаши мумкин.

Бахтиёрликка шундай таъриф берилган: Бу, ҳаётдан мамнунлик ҳисси. У шунчаки қониқиш ҳиссидан тортиб чуқур хурсандликни ўз ичига олиши мумкин. Шунингдек, киши бу ҳиссиёт ўтиб кетмаслигини истайди.

Бахтиёрлик доимий мамнунлик ҳисси экан, уни кўпроқ сўнгги манзилга эмас, саёҳатга ўхшатиш мумкин. «Агар... эга бўлсам, ўзимни бахтли ҳис қиламан»,— дейиш билан инсон бахтли бўлишни ортга суради.

Мисол учун, бахтиёрликни яхши соғлиқ билан солиштирайлик. Нималар яхши соғлиққа эга бўлишимизга ҳисса қўшади? Тўғри танланган парҳез, жисмоний машқлар ва ҳаёт тарзи соғлом бўлишга ёрдам беради. Шунга ўхшаб, ҳаёт йўлимизни тўғри танласак ва оқилона принциплар бўйича яшасак бахтли бўла оламиз.

Қайси қадрият ва фазилатлар бахтга эришишимизга кўмаклашади? Улар анчагина бўлса-да, қуйидагилари кўпроқ мамнуният келтиради:

  • ҚАНОАТ ВА САХИЙЛИК

  • СОҒЛИК ВА МОСЛАШУВЧАНЛИК

  • СЕВГИ

  • КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ

  • ҲАЁТ МАЗМУНИ

  • УМИД

Келинг, бу олтита қадрият ва фазилатни бирма-бир муҳокама қилайлик.