Асосий материалларга ўтиш


ТАЪЛИМ БЕРУВЧИ ЁРДАМИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН МУҚАДДАС КИТОБНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ ДАСТУРИ

«Ҳаётдан тоабад завқланинг!»

Жонли суҳбат кўринишида ўтадиган ушбу дастур орқали қуйидаги саволларга жавоб оласиз:

  • Ҳаётим бахтли бўлиши учун нима қилсам бўлади?

  • Ёмонлик ва азоб-уқубатлар қачон тугайди?

  • Вафот этган яқинларимни қайта кўриш имкони борми?

  • Худо учун мен чиндан ҳам қандайдир аҳамиятга эгаманми?

  • Мени тинглаши учун Худога нима деб мурожаат қилсам бўлади?

Текин

Бутун дастур билан танишиш, шу қаторда «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» қўлланмаси ва керак бўлса битта Муқаддас Китоб бепул тақдим этилади.

Қулай

Таълим берувчи билан юзма-юз ёки онлайн тарзда, сизга қулай вақт ва жойда учрашсангиз бўлади.

Ихтиёрий

Исталган пайтда тўхтатишингиз мумкин. Мажбурий эмас.

Тадқиқ қилиш дастуримиз қандай ўтказилади?

Таълим берувчи Муқаддас Китобда нималар ёзилганини мавзулар бўйича ўрганишингизга шахсан кўмаклашади. «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» қўлланмаси ёрдамида ўтказиладиган жонли суҳбатлар пайтида Муқаддас Китобдаги хабар ва унинг сиз учун қандай фойдаси борлигини оз-оздан ўрганасиз. Кўпроқ билиб олиш учун мана бу видеони томоша қилинг ёки мазкур тадқиқ дастурига тегишли кўпчиликни қизиқтирадиган саволлар билан танишиб чиқинг.

Маълумот билан танишишни хоҳлайсизми?

Дастурнинг бошланғич дарслари билан танишиш учун вақт ажратинг.

Тайёрмисиз?

Шахсан сиз билан ўтказиладиган илк тадқиқни режалаштириш учун тугмачани босинг.