Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Бизни Худога яқинлаштирадиган билим

Бизни Худога яқинлаштирадиган билим

Яратувчимиз нафақат қудрат, балки бошқа ёқимли фазилатларга ҳам эга. Худо Уни таниб-билишимизни ва Унинг дўсти бўлишимизни истайди. (Юҳанно 17:3; Ёқуб 4:8) Шунинг учун У Ўзи ҳақида кўп нарсаларни очиб берган.

Аллоҳнинг исми бор

«Халқлар исминг Яҳова эканини, замин узра ёлғиз Сен Аллоҳ Таоло эканингни билиб олсин». (ЗАБУР 83:18)

Муқаддас Китобда Яҳова танҳо ҳақ Худо экани айтилган. У коинотнинг ва барча тирик мавжудотларнинг Яратувчисидир. Фақатгина Аллоҳ топинишимизга лойиқ. (Ваҳий 4:11)

Яҳова — севувчи Худо

«Аллоҳнинг Ўзи севгидир». (1 ЮҲАННО 4:8)

Яҳова Муқаддас Китоб ҳамда яратган ижодлари орқали Ўзининг кўплаб фазилатларини очиб берган. Севги — Унинг асосий фазилатидир. Унинг барча ишлари севгига асосланган. Яҳова ҳақида қанча кўп билиб олсак, Унга бўлган севгимиз шунча ошади.

Яҳова — кечиримли Худо

«Сен кечиришга тайёр... Худосан». (НАХИМИЁ 9:17)

Яҳова номукаммал эканимизни билади, шунинг учун У бизни «кечиришга тайёр». Агар Ундан кечирим сўрасак ва ёмон ишларни қилмасликка астойдил интилсак, У бизни кечиради ҳамда ўтмишда қилган гуноҳларимиз учун жазоламайди. (Забур 103:12, 13)

Яҳова Унга ибодат қилишимизни истайди

«Яҳова Уни чақираётган кишиларга... яқиндир... Уларнинг фарёдини эшитади». (ЗАБУР 145:18, 19)

Яҳова Унга топинишимизда муайян диний маросимларга амал қилишимизни ёки тасвирлар ва бошқа нарсалардан фойдаланишимизни талаб қилмайди. У азиз фарзандларини тинглайдиган меҳрибон ота-она каби бизнинг ибодатларимизни тинглайди.