Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АЛҒОВ-ДАЛҒОВ ДУНЁДА

2 | Пулингизни тежанг ва бор нарсаларингизни сақланг

2 | Пулингизни тежанг ва бор нарсаларингизни сақланг

НЕГА БУ МУҲИМ?

Кўплар кундалик эҳтиёжларини қондириш учун анчагина тер тўкяпти. Афсуски, дунёдаги муаммолар вазиятни янада чигаллаштириши мумкин. Нега?

  • Кўнгилсизлик юз берган ҳудудларда озиқ-овқат ва уй-жой каби нарсаларнинг нархи ошади.

  • Иқтисодий инқироз туфайли ишсизлик кўпайиши, маошлар эса пасайиши мумкин.

  • Офатлар туфайли одамларнинг иш жойлари, уйлари ёки мол-мулкига зарар етиб, оқибатда кўплар камбағал бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Нимани билишингиз керак?

  • Пулдан донолик ила фойдалансангиз, инқироз пайтида унчалик қийналмайсиз.

  • Сотиб олган нарсаларингиз, топган ёки йиққан пулингиз ўз қадрини йўқотиши мумкинлигини ёдда сақланг.

  • Баъзи нарсаларни, масалан, бахтни ва оилавий бирликни пулга сотиб ололмайсиз.

Ҳозир нима қилишингиз мумкин?

Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Хуллас, егулик, кийим ва бошпанамиз бўлса, шулар билан қаноат қилайлик». (1 Тимўтийга 6:8)

Қаноат қилиш баъзи истакларимиздан воз кечишни ва кундалик эҳтиёжларимизни қондириш имкони борлигидан мамнуният топишни ўз ичига олади. Бу фазилатни айниқса пулимиз кам бўлганида намоён этиш муҳим.

Борига қаноат қилиш учун ҳаётингизни соддалаштиришингизга тўғри келар. Сарф-харажатингиз топаётган пулингиздан кўпроқ бўлса, иқтисодий аҳволингиз ёмонлашади.