Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

26- ҚИСМ

Ер юзида жаннат тикланади!

Ер юзида жаннат тикланади!

Ҳазрати Исо бошқараётган Шоҳлик Тангри Яҳованинг исмини улуғлаб, Унинг ҳукмдорлигини оқлайди ва барча ёвузликни бартараф қилади

МУҚАДДАС КИТОБНИНГ охирги Ваҳий қисмида инсониятга бериладиган умид тўғрисида ёзилган. У ҳаворий Юҳаннонинг қаламига мансуб бўлиб, Яҳованинг нияти қандай қилиб якунига етиши ваҳийлар орқали тасвирланган.

Биринчи ваҳийга кўра, Исо айрим жамоатларни мақтаб, тўғри йўлга солади. Кейинги ваҳий эса, Аллоҳнинг самовий тахти ҳақида бўлиб, у ерда руҳий мавжудотлар ҳамду санолар айтишади.

Қўзи сифатида тасвирланган Исога еттита муҳр билан муҳрланган ўроғлиқ битик берилади. Аввал тўртта муҳр очилади ва мажозий тўрт чавандоз пайдо бўлади. Биринчи оқ отда тож кийган Ҳазрати Исо ўтирган бўлади. Унинг орқасидан эса, урушлар, очарчилик ва ўлатларни тасвирлайдиган турли рангдаги отларга минган чавандозлар чиқади. Ушбу мусибатлар охирзамонда юз беради. Еттинчи муҳр ечилгач, Худонинг ҳукмларини эълон қиладиган еттита карнай чалинади. Сўнг етти бало, яъни Тангрининг ғазаби ёғдирилади.

Худонинг Шоҳлиги энди туғилган ўғил сифатида тасвирланган ва у осмонда ўрнатилган. У ерда жанг бошланиб, Шайтон ва унинг ёвуз фаришталари ер юзига отилади. «Ернинг... ҳолига вой! Зеро Иблис вақти оз қолганини билиб, мудҳиш қаҳр-ғазаб ила сизнинг олдингизга тушди»,— деган баланд овоз эшитилади (Ваҳий 12:12).

Ҳаворий, қурбонлик қўзиси сифатида тасвирланган Исони ва одамлар ичидан танланган 144 000 кишини кўради. Улар Ҳазрати Исо билан «шоҳлик қилишади». Ваҳий китобига биноан, зурриётнинг иккинчи даражали қисми 144 000 кишидан иборат (Ваҳий 14:1; 20:6).

Жаҳон шоҳлари, Армагеддонга, яъни «Аллоҳнинг улуғ кунида юз берадиган жангга» тўпланишади. Улар, самовий қўшинни бошлаб келаётган оқ отга минган Ҳазрати Исо билан жанг қилишади. Бу шоҳларнинг ҳаммаси яксон қилиниб, Шайтон кишанлаб қўйилади. Ҳазрати Исо ва 144 000 шоҳлар эса «минг йил ҳукмронлик қилишади». Минг йил тугагач, Шайтон йўқ қилинади (Ваҳий 16:14; 20:4).

Хўш, Масиҳнинг Минг йиллик бошқаруви итоатли одамларга нималар келтиради? Ҳаворий Юҳанно мана шуларни ёзган: «Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди. Зеро аввалгилар ўтиб кетди» (Ваҳий 21:4). Ниҳоят, ер юзида жаннат тикланади!

Шундай қилиб, Ваҳий китоби Худо Каломидаги хабарга якун ясайди. Масиҳнинг бошқаруви орқали Тангри Яҳованинг исми улуғланади ва Унинг ҳукмдорлиги абадий оқланади!

Ваҳий китобига асосланган.