Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

114- ҚЎШИҚ

«Сабр-тоқат қилинг»

«Сабр-тоқат қилинг»

(Ёқуб 5:8)

  1. 1. Қодир Раб шон-шараф-ла

    Оқлар яқин кунда шаънин.

    Поклар У шижоат-ла

    Бадном бўлган улуғ исмин.

    Сабрин У кўрсатганди

    Қадимги замонларда.

    Отадек кечирганди,

    Севганди ҳар дамда.

    У барча инсонлар-чун

    Нажот қўлин чўзмоқ истар.

    Чидаб У Ўз лутфи-ла,

    Ташна қалбга имкон берар.

  2. 2. Имон-ла яшамоқ-чун

    Бардош бизга ёрдам берар.

    Тинчлик-ла тўлдирар у,

    Жанжал-баҳсдан бизни асрар.

    Узмас ҳеч умидин у,

    Изламас нуқсон-айбни.

    Енгар у матонат-ла

    Синов ва қайғуни.

    Руҳнинг бир мевасидир

    Тоқат деган ушбу хислат.

    Рабга биз эргашсак гар,

    Чидам ҳамроҳ бўлар албат.