118- ҚЎШИҚ
«Имонимизга имон қўш»
-
1. Аллоҳ, ҳамон осий банда эрурмиз,
Шунга ёмон ишга мойилдир қалб.
Гуноҳ бизни асир этгай душмандек,
Имонимиз мудом заиф айлаб.
(НАҚАРОТ)
Эй Яҳова, бизга кўпроқ имон бер,
У сустлашса, ато эт Ўз руҳинг.
Лутф кўрсатиб, бизга кўпроқ имон бер
Шарафламоқ учун улуғ исминг.
-
2. Имон-ла яшасак, соврин олгаймиз,
Ахир маъқулдир бу Сенга, ё Раб.
Паноҳ бергай имон мисли қалқондек,
Қўрқувларни дилдан нари ҳайдаб.
(НАҚАРОТ)
Эй Яҳова, бизга кўпроқ имон бер,
У сустлашса, ато эт Ўз руҳинг.
Лутф кўрсатиб, бизга кўпроқ имон бер
Шарафламоқ учун улуғ исминг.
(Шунингдек, Ибт. 8:21; Иброн. 11:6; 12:1 га қаранг.)