Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

136- ҚЎШИҚ

Яҳова cизни «тўлиқ мукофотласин»

Яҳова cизни «тўлиқ мукофотласин»

(Рут 2:12)

  1. 1. Содиқ бандасин Яҳова танийди,

    Уни эсида сақлайди.

    Жон-жаҳд-ла қилган хизматин кўради,

    Чеккан заҳматин билади.

    Уйдан йироққа хизматга кетсангиз,

    Раб асло ташлаб қўймайди.

    Сизни У дўстлар-ла албат тақдирлаб,

    Мангу ҳаётга элтади.

    (НАҚАРОТ)

    Яҳова барака ато этар,

    Меҳнатингиз-чун мукофот берар.

    Шунга топинг сиз Ундан паноҳ,

    Ахир У содиқдир, сўзин бажарар.

  2. 2. Аҳён-аҳёнда қалбимиз эзилар

    Қайғу-ташвишлар дастидан.

    Улар йўлимиз ғовларга тўлдирар,

    Бутунлай ҳолдан тойдирар.

    Бироқ Яҳова дардимиз билади,

    Мудом ноламиз тинглайди.

    Руҳи, Каломи, жамоат орқали

    Бизга тасалли беради.

    (НАҚАРОТ)

    Яҳова барака ато этар,

    Меҳнатингиз-чун мукофот берар.

    Шунга топинг сиз Ундан паноҳ,

    Ахир У содиқдир, сўзин бажарар.

(Шунингдек, Ҳак. 11:38–40; Ишаё 41:10 га қаранг.)