Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

29- ҚЎШИҚ

Номимизга муносиб яшайлик

Номимизга муносиб яшайлик

(Ишаё 43:10–12)

  1. 1. Раб, энг буюк, қудратли ва боқийсан,

    Доим одилсан, чексиздир меҳринг.

    Нуру ҳикмат, ҳақиқат Манбаисан,

    Мутлақ Ҳокиму Тангрисан Ўзинг.

    Биз хизматинг бажаргаймиз ихлос-ла,

    Завқ-ла айтиб хабарни дунёга.

    (НАҚАРОТ)

    Яҳ, Сен бизни Шоҳидинг деб билгайсан,

    Ҳар дам лойиқ яшайлик шу номга!

  2. 2. Бир халқ бўлиб, муҳаббат ва тинчлик-ла

    Танҳо Сенга топингаймиз бугун.

    Шону шаънинг улуғлаб, ваъз қилгаймиз,

    Бу бахш этгай мамнунлик биз учун.

    Ё Яҳова, исмингни танитгаймиз,

    Мадҳ куйлагаймиз фақат Ўзингга.

    (НАҚАРОТ)

    Яҳ, Сен бизни Шоҳидинг деб билгайсан,

    Ҳар дам лойиқ яшайлик шу номга!

(Шунингдек, Қонун. 32:4; Заб. 43:3; Дон. 2:20, 21 га қаранг.)