4- ҚЎШИҚ
«Яҳова менинг Чўпонимдир»
(Забур 23)
-
1. Аллоҳ менинг Чўпонимдир,
Ўзи Йўлбошчим эрур,
Қалбим орзу-умидин билур,
Ташвиш-ғамларим кўрур.
Чорлар серсув яйловга У,
Хавфсиз ва сокин жойга,
Вафоли севги-ла бўлгай ҳамроҳ,
Бошлаб оромбахш ерга,
Содиқ севги-ла бўлгай ҳамроҳ,
Бошлаб оромбахш ерга.
-
2. Эгам, юриб сўқмоғинг-ла,
Роҳат топаман ҳар дам.
Тўғри йўлинг-ла юрмоқ учун
Исминг ҳаққи бер ёрдам.
Ёлғон, қаро дунёда ҳам
Қўрқув билмайди дилим.
Хавф-хатар менга тўғоноқ бўлмас,
Ўзингсан Дўстим, Тангрим,
Менга хатар тўғоноқ бўлмас,
Ўзингсан Дўстим, Тангрим.
-
3. Аллоҳ, менинг Чўпонимсан,
Энг зўр Йўлбошчим Ўзинг.
Менга мўл-кўл неъматлар бериб,
Эҳсон қиляпсан меҳринг.
Ё Раб, мудом барҳаётсан,
Сўнмас умидим Ўзинг.
Вафоли севгинг-ла юрай дейман,
Тангрим, ҳаётим бўйлаб,
Содиқ севгинг-ла юрай дейман,
Тангрим, ҳаётим бўйлаб.
(Шунингдек, Заб. 28:9; 80:1 га қаранг.)