Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

45- ҚЎШИҚ

Қалбим ўйлари

Қалбим ўйлари

(Забур 19:14)

  1. 1. Тангрим, орзу-ўйим билан

    Сени мамнун этай дейман.

    Тўғри йўлдан юриш учун

    Соғлом сақлай онгим ҳар дам.

    Ташвиш қамраб олса бошим,

    Тунда қочса ҳаловатим,

    Хаёл қилай яхшиликни,

    Ёдга олай Сени, Раббим.

  2. 2. Нима ҳалол, нима ҳиммат,

    Нима эзгу ва ҳақиқат —

    Булар ҳақда ўйлаб мудом,

    Хотиржамлик топай албат.

    Эгам, юксак хаёлларинг

    Эрур уммондек бепоён.

    Теран шўнғиб Каломингга,

    Излай ундан шода маржон.