Воиз 7:1–29

  • Яхши ном ва ўлим куни (1–4)

  • Дононинг танбеҳи (5–7)

  • Ишнинг охири бошланишидан афзалроқ (8–10)

  • Доноликнинг устунлиги (11, 12)

  • Яхши ва ёмон кунлар (13–15)

  • Ўз ҳаддингни бил (16–22)

  • Воизнинг кузатувлари (23–29)

7  Яхши ном қимматбаҳо мойдан+, ўлим куни эса туғилган кундан яхшироқдир.  Зиёфат уйига боргандан кўра+, азадор уйга бориш яхшироқ, чунки ҳар бир одам ўлимга дучор бўлади. Тириклар буни ёдда тутсин.  Кулгидан кўра қайғу афзалроқдир+, сабаби, юздаги ғам қалбни гўзаллаштиради+.  Дононинг юраги азадор уйда, нодоннинг юраги эса зиёфат* уйидадир+.  Аҳмоқларнинг қўшиғини эшитгандан кўра, дононинг танбеҳига қулоқ солган яхшироқ+.  Аҳмоқнинг кулгиси+ қозон тагида чирсиллаб ёнаётган тиканга ўхшайди. Бу ҳам беҳудадир.  Жабр-зулм донони ақлсизлик қилишга ундайди, пора эса қалбни бузади+.  Ишнинг охири бошланишидан афзалроқ. Сабрли бўлиш, такаббур бўлгандан яхшироқдир+.  Аразчи бўлма*+, чунки гина-кудурат аҳмоқлар кўнглида ин қуради*+. 10  «Аввалги кунлар ҳозиргидан яхши эди»,— дема. Доно одам бундай демайди+. 11  Донолик меросга қўшилиб келса яхшидир, ёруғ дунёда юрганлар учун фойдалидир. 12  Чунки пул одамга ҳимоя берганидай+, донолик ҳам уни ҳимоялайди+. Аммо билим ва доноликнинг устунлиги шундаки, улар ўз соҳибининг ҳаётини сақлайди+. 13  Аллоҳнинг ишларига назар сол: У эгри қилган нарсани ким ҳам тўғрилай оларди?!+ 14  Яхши кунда шод-хуррам бўл+, ёмон кунда эса шуни ёдда тутгинки, яхши кунни ҳам, ёмон кунни ҳам Худо беради+. Шу боис, одамзод келажакда у билан нима бўлишини била олмайди+. 15  Ўткинчи ҳаётим давомида+ барча нарсани кўрдим: одил киши одиллигига қарамай барвақт ўлар экан+, ёвуз киши эса ёвузлигига қарамай, узоқ яшар экан+. 16  Ҳаддан ошиқ одил бўлма+, ўзингни ортиқ даражада доно қилиб ҳам кўрсатма+. Нега энди ўзингни ҳалок қилишинг керак?!+ 17  Ёвузликка берилиб кетма, ақлсиз ҳам бўлма+. Нима учун бевақт ўлишинг керак?!+ 18  Биринчи огоҳлантиришга қулоқ сол, иккинчисини ҳам унутма+. Чунки Худодан қўрққан иккисига ҳам риоя қилади. 19  Донолик инсонни шаҳардаги ўнта бақувват кишидан ҳам кучлироқ қилади+. 20  Боиси, ер юзида доимо яхшилик қилиб, ҳеч қачон гуноҳ қилмайдиган инсоннинг ўзи йўқдир+. 21  Одамларнинг ҳар бир сўзини юрагингга яқин олаверма+, йўқса хизматкоринг сени ёмонлаётганини эшитиб қоласан. 22  Ахир ўзинг ҳам бошқаларни кўп маротаба ёмонлаганингни яхши биласан-ку!?+ 23  Буларнинг барини донолик ила текшириб, ўзимга: «Доно бўлайин»,— деб айтдим. Лекин донолик мендан анча йироқда экан. 24  Бўлиб ўтган нарсаларнинг тагига етиб бўлмайди, чунки улар тубсиздир. Буларни ким ҳам англаб етарди?!+ 25  Мен қалбимни донолик ва мавжуд нарсаларни билишга, ўрганишга ва излашга мойил қилдим. Аҳмоқлик — ёвузлик эканини, нодонлик — телбалик эканини тушунишга интилдим+. 26  Сўнг шуни билиб олдим: овчининг тузоғига ўхшаган аёл ўлимдан ҳам аччиқроқдир. Унинг қалби тўр, қўллари эса занжир кабидир. Аллоҳга маъқул келмоқчи бўлган одам ундан қочиб қутилади+, гуноҳкор эса унинг ўлжасига айланади+. 27  «Мен нимани англаб етганимга диққат қилинг,— дейди воиз+. —Хулоса қилиш учун ҳар нарсани бирин-кетин ўрганиб чиқдим, 28  аммо тинмай изласам-да, қидирганимни топмадим. Мингта эркак ичидан биргина одил эркакни топдим, лекин аёллар орасидан биронта ҳам одил аёлни топа олмадим. 29  Мен ягона бир тўхтамга келдим: Аллоҳ инсониятни одил қилиб яратган+, аммо улар ўз мақсадлари пайида бўлишган»+.

Изоҳлар

Ёки «хурсандчилик, ўйин-кулги».
Бошқа вариант «аҳмоқлик белгисидир».
Сўзма-сўз «Хафа бўлишга шошма».