Малаки 2:1–17

  • Руҳонийлар халқни ўргатмай қўйган (1–9)

    • Руҳоний Худо ҳақида таълим бериши керак (7)

  • Халқ бесабаб ажралишда айбдор (10–17)

    • «Мен ажралишдан нафратланаман» (16)

2  «Эй руҳонийлар, энди сизларга берадиган амрим шу+:  агар амримни тинглашдан ва исмимни улуғлаш учун уни қалбингизда сақлашдан бош тортсангиз, бошингизга қарғиш ёғдираман+, баракаларни лаънатга айлантираман+. Мен аллақачон баракаларни лаънатга айлантирдим, чунки сизлар амримни қалбингизда сақламадингиз»,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.  «Сизларни деб экилган уруғингизни нобуд қиламан+, байрамларингизда қурбон қилинган ҳайвонлар гўнгини юзингизга сочиб ташлайман, ўзингиз эса ўша гўнгга улоқтириласиз*.  Шунда, Леви билан қилган аҳдим кучини йўқотмаслиги учун+, бу амрни берганимни билиб оласизлар»,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.  «Бу аҳд унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун хизмат қилиб, уни фаровон ҳаёт сари етаклаган. Бу баракалар туфайли у Мени қаттиқ ҳурмат қилган. Шу сабабли у исмимга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, Мени ранжитадиган ишлардан нафратланган.  Ҳақиқат қонуни оғзидан тушмаган+, тилида ноҳақлик бўлмаган. У Мен билан тотув бўлиб, олдимда тўғри ишлар қилган+, кўпларни ёмон йўлдан қайтарган.  Руҳоний Қўшинлар Сарвари Яҳованинг хабарчиси бўлгани учун, Худо ҳақида таълим бериши керак+. Халқ ҳам қонун борасида ундан маслаҳат сўраб бориши лозим.  Бироқ, сизлар ўзингиз йўлдан оздингиз. Қонунга риоя қилиш борасида* кўпларни қоқинтирдингиз+. Леви билан қилинган аҳдни буздингиз»+,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова.  «Қонунга риоя қилиш масаласида Менинг йўлларимни тутмай, юзхотирчилик қилганингиз учун, бутун халқ олдида сизларни жирканч қиламан, хўрлайман»+. 10  «Ҳаммамизнинг отамиз бир эмасми?+ Бизни битта Худо яратган эмасми? Нега бир-биримизга хоинлик қилиб+, ота-боболаримиз аҳдини бузяпмиз? 11  Яҳудо хоинлик қилди, Исроил ва Қуддусда жирканч ишлар қилинди. Яҳова севадиган муқаддасликни*+ Яҳудо булғади. У бегона худонинг қизини ўзига хотинликка олди+. 12  Бу ишга қўл урган ҳар бир кишини — у ким бўлишидан қатъи назар, ҳатто у Қўшинлар Сарвари Яҳовага назр келтирган бўлса ҳам — Яҳова Ёқубнинг чодирларидан қириб ташлайди»+. 13  «Сизларнинг яна бир қилмишингиз бор. Унинг дастидан Яҳованинг қурбонгоҳи оҳу нола ва кўз ёшлар билан ювиляпти. Шу сабабли У назрларингиз томон юз бурмаяпти, келтирган ҳеч бир нарсангиздан мамнун бўлмаяпти+. 14  Сизлар: “Нима қилдик?” — дейсиз. Ёшликда уйланган хотинингиз билан сизнинг орангизда Яҳова шоҳид бўлган. Ўша аёл сизнинг умр йўлдошингиз, қонуний хотинингиз*. Сиз эса унга хиёнат қилдингиз+. 15  Аммо бундай ишга қўл урмаган инсон бор бўлиб, унда оз бўлса-да Тангрининг муқаддас руҳи бор эди. Унга нима керак эди? Худо яратган зурриёт* керак эди. Шундай экан, қандай руҳни намоён этаётганингизга диққат қилинглар, ёшликда уйланган хотинингизга хиёнат қилманглар. 16  Мен ажралишдан нафратланаман+,— демоқда Исроил Тангриси Яҳова. — Зўравонликда айбдор бўлган* одамдан жирканаман,— демоқда Қўшинлар Сарвари Яҳова. — Қандай руҳни намоён этаётганингизга диққат қилиб, хиёнат қилмаслигингиз керак+. 17  Сизлар гапларингиз билан Яҳовани чарчатдингиз+. Бироқ сизлар: “Қанақасига Уни чарчатдик?” — дейсиз. “Ёмонлик қиладиган ҳар қандай киши Яҳованинг назарида яхши ва бундай одам Унга маъқул”+ ёки “Адолат Худоси қаерда?” — деган гапларингиз билан Уни чарчатдингиз».

Изоҳлар

Яъни қурбон қилинган ҳайвонларнинг гўнги йиғиб қўйиладиган жой.
Бошқа вариант «Берган кўрсатмаларингиз билан».
Бошқа вариант «муқаддас масканни».
Сўзма-сўз «никоҳ аҳдингиздаги хотинингиз».
Сўзма-сўз «уруғ».
Сўзма-сўз «Кийимини зўравонлик билан қоплаган».