Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Kim Steele/The Image Bank via Getty Images

Иқтисодий муаммолар. Худонинг Шоҳлиги нима қилади?

Иқтисодий муаммолар. Худонинг Шоҳлиги нима қилади?

 Бутун дунё бўйлаб одамлар керакли нарсаларни учма-уч етказиб яшаяпти ва бу вазият кундан-кунга оғирлашиб кетяпти.

  •   Яқинда дунё бўйлаб ўтказилган сўровномага a кўра, «ойлик маош ниҳоятда пасайиб кетди». Унга биноан, агар ҳеч нима қилинмаса, «тенгсизлик авжига чиқади» ва «кўплаб ишчиларнинг ҳамда оила аъзоларининг яшаш даражаси» пасайиб кетади.

 Қизиқ, ҳукуматлар бундай иқтисодий инқирозни бартараф эта оладими ёки ҳеч бўлмаса, бу вазиятни яхшилай оладими?

 Муқаддас Китобда ҳамма иқтисодий муаммоларни, жумладан, тенгсизлик муаммосини ҳал қила оладиган ва ҳал қиладиган ҳукумат ҳақида айтилган. У ерда «Худо асло яксон қилинмайдиган шоҳлик ўрнатади» дейилган ва бу ҳукумат ер юзидаги ҳар қандай муаммони ҳал қилади. (Дониёр 2:44) Бу ҳукумат бошқаруви пайтида ҳеч бир инсон унутилмайди ёки четда қолиб кетмайди. (Забур 9:18) Худонинг Шоҳлиги бошқаруви остида яшайдиган барча бахтли бўлиши учун керакли ҳамма нарсага эга бўлади. Барча инсонлар оғир меҳнатининг мукофотларидан завқ олиб яшайди. (Ишаё 65:21, 22)

a International Labour Organization Global Wage Report 2022-23