Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Thomas Jackson/Stone via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

2024 йил. Умидни қаердан топса бўлади? Муқаддас Китобда нима дейилган?

2024 йил. Умидни қаердан топса бўлади? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Кўпларнинг фикрича, 2024 йили юзага келадиган муаммоларнинг ечими йўқ. Аммо келажакка нисбатан умидга эга бўла оламиз. Қанақасига?

Муқаддас Китоб умид бахш этмоқда

 Муқаддас Китобдаги ваъдага кўра, бугунги кунда бизга ечими йўқдай туюлган муаммоларни Худо ҳал қилади. Яқинда У одамларнинг «кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди». (Ваҳий 21:4)

Ҳозирнинг ўзида Муқаддас Китоб сизга қандай ёрдам бера олади?

 Худонинг Каломидан келажакка нисбатан умидга эга бўлиш орқали салбий туйғулар билан курашиб, янада ижобий нуқтаи назарни ривожлантирасиз. (Римликларга 15:13) Муқаддас Китобдаги амалий маслаҳатлар ёрдамида, эҳтимол, сиз ҳозир дуч келаётган камбағаллик, адолатсизлик ва касаллик каби муаммолар билан кураша оласиз.

 2024 йил сиз ва оилангиз учун яхши бўлишига ҳаракат қилинг. Худонинг Каломи сизга қандай ёрдам бериши мумкинлиги борасида кўпроқ билиб олинг. Муқаддас Ёзувлар асосида бепул жонли суҳбатлар қуришингиз мумкин. Худонинг Каломи қай йўсин сизга «тинчлик келтириш»и ҳамда «порлоқ келажак ва умид бахш» этишини билиб олинг. (Еремиё 29:11)