Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари таклиф этаётган Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш дастури ўзи нима?

Яҳованинг Шоҳидлари таклиф этаётган Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш дастури ўзи нима?

 Яҳованинг Шоҳидлари бошқаларга Муқаддас Китобни тадқиқ қилишнинг амалий йўлини таклиф қилишади. Бу тадқиқ дастури сизга қуйидаги соҳаларда ёрдам беради:

  •   Бахтли ҳаётга эга бўлиш

  •   Худонинг дўсти бўлиш

  •   Муқаддас Китобда келажак ҳақида қандай ваъдалар борлигини билиб олиш

Бу саҳифада

 Тадқиқ қандай ўтади?

 Таълим берувчи сизга Муқаддас Китоб билан мавзулар бўйича танишишга кўмаклашади. «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» номли адабиёт ёрдамида ўтказиладиган жонли суҳбатлар орқали сиз Муқаддас Китобда нималар ёзилганини ва улар сизга қандай ёрдам беришини аста-секин билиб оласиз. Кўпроқ билиб олиш учун мана бу видеони томоша қилинг.

 Тадқиқ учун пул тўлашим керакми?

  Йўқ. Яҳованинг Шоҳидлари Исо пайғамбар ўз шогирдларига берган мана бу кўрсатмага амал қиладилар: «Текинга олгансизлар, текинга беринглар». (Матто 10:8) Бундан ташқари, таълим дастурига кирадиган Муқаддас Китоб ёки «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» адабиёти учун пул талаб қилинмайди.

 Тадқиқ қанча вақт давом этади?

 Тўлиқ ўқув курси 60 та дарсдан иборат. Бу дарсларни қанчалик тез ўрганишни ўзингиз ҳал қиласиз. Кўплар ҳафтасига бир ёки иккита дарсни ўрганишни ўзи учун қулай деб топди.

 Тадқиқни қандай бошлайман?

  1.  1. Онлайн бланкни тўлдиринг. Яҳованинг Шоҳидларидан бири сиз тақдим этган шахсий маълумотдан фақат сиз билан боғланиш мақсадида фойдаланади.

  2.  2. Таълим берувчи сиз билан ўзи боғланади. Таълим берувчи жонли суҳбатлар қандай ўтишини сизга тушунтиради ва туғилган саволларингизга жавоб беради.

  3.  3. Таълим берувчи билан бирга тадқиқ вақтини режалаштиринг. Тадқиқ юзма-юз, телефон, видеоқўнғироқ, хат ёзиб ёки электрон почта ёзишмаси орқали ўтказилиши мумкин. Ҳар бир тадқиқ одатда тахминан бир соат давом этади, аммо жадвалингизга мос равишда у қисқа ёки узоқроқ вақт давом этиши мумкин.

 Тадқиқ қандай ўтишини аввалига синаб кўрсам бўладими?

 Ҳа. Бунинг учун онлайн бланкни тўлдиринг. Таълим берувчи сиз билан боғланса, тадқиқ сизга ёқиш-ёқмаслигини билиш учун синаб кўрмоқчи эканингизни унга айтинг. У учта дарсдан иборат «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» номли рисоладан фойдаланиб тадқиқ сизга ёқиш-ёқмаслигини аниқлашга ёрдам беради.

 Тадқиқ қилишга рози бўлсам, Яҳованинг Шоҳиди бўлиш босимига дуч келмайманми?

 Йўқ. Яҳованинг Шоҳидлари одамларга Муқаддас Китоб тўғрисида таълим беришни яхши кўришади, лекин ҳеч кимга уларнинг динини қабул қилиш учун босим ўтказишмайди. Аксинча биз ҳар кимда нимага ишонишни танлаш ҳуқуқи борлигини тан оламиз ва Муқаддас Китобда ёзилганларни одамларга ҳурмат билан тақдим этамиз. (1 Бутрус 3:15)

 Ўзимда бор бўлган Муқаддас Китобдан фойдалансам бўладими?

 Ҳа, сиз исталган Муқаддас Китоб таржимасидан фойдалансангиз бўлади. Биз тушунарли ва аниқ бўлган «Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси»дан фойдалансак-да, кўплар ўзига таниш бўлган таржимани маъқул кўрса танловини ҳурмат қиламиз.

 Тадқиққа бошқаларни ҳам таклиф қилсам бўладими?

 Ҳа. Сиз бутун оилангизни ва истаган дўстингизни таклиф қилишингиз мумкин.

 Ўтмишда Яҳованинг Шоҳидлари билан тадқиқ ўтган бўлсам, тадқиқни тикласам бўладими?

 Ҳа. Олдингисига қараганда ушбу тадқиқ дастури янада қизиқарли, чунки унда одамларнинг ҳозирги эҳтиёжлари инобатга олинган. Олдинги тадқиқ дастурларига қараганда ҳозиргиси сезиларли даражада аниқ-равшан ва жонли суҳбатлар учун мосдир.

 Муқаддас Китобни таълим берувчисиз тадқиқ қилиш вариантини таклиф қиласизларми?

 Ҳа. Гарчи аксарият ўрганувчилар таълим берувчи ёрдамида маълумотни яхшироқ ўзлаштиришса-да, айримлар аввалига ўзи мустақил тадқиқ қилишни афзал кўради. Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга оид қўлланмаларимиз ичида бепул асбоблар ва воситалар сизга Муқаддас Китобни тадқиқ қилишга асқатади. Қуйида сизга фойдали бўладиган қўлланмалар келтирилган: