Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари америкалик мазҳабми?

Яҳованинг Шоҳидлари америкалик мазҳабми?

 Халқаро бош идорамиз Америка Қўшма Штатларида жойлашган. Аммо америкалик мазҳаб эмасмиз. Қуйидаги сабаблар бор:

  •   «Мазҳаб» деган сўз ҳукмрон диний йўналишдан ажралиб чиққан гуруҳни англатади. Яҳованинг Шоҳидлари ҳеч қайси диндан ажралиб чиққан гуруҳ эмас. Аксинча, ўзимизни Исо пайғамбар биринчи асрда асос солган халқ деб биламиз.

  •   Яҳованинг Шоҳидлари 230 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда ўз фаолиятини олиб боришади. Қайси мамлакатда яшашимиздан қатъи назар, АҚШ ҳукумати ёки бошқа бир инсоний ҳукуматга эмас, Тангри Яҳова ҳамда Исо Масиҳга садоқатлимиз. (Юҳанно 15:19; 17:15, 16)

  •   Барча таълимотларимиз Қўшма Штатлардаги қайсидир диний раҳбарнинг кўрсатмаларига эмас, Муқаддас Китобга асосланади. (1 Салоникаликларга 2:13)

  •   Қайсидир инсонга эмас, Исо Масиҳга эргашамиз. (Матто 23:8–10)