Асосий материалларга ўтиш

Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши нима дегани?

Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши нима дегани?

 Етакчи кенгаш — бутун дунё бўйлаб Яҳованинг Шоҳидларига йўл-йўриқ тақдим этадиган маънан етук масиҳийлардан иборат кичик гуруҳ. Бу гуруҳ қуйидаги икки йўналишда фаолият юритади:

 Етакчи кенгаш биринчи асрда имонлилар жамоатларига тегишли муҳим қарорлар чиқарган «Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқолларнинг» ўрнагига тақлид қилади. (Ҳаворийлар 15:2, 6) Ўша садоқатли эркак кишилар каби Етакчи кенгаш аъзолари ҳам ташкилотимизнинг раҳбарлари ҳисобланмайди. Улар Тангри Яҳова Исо Масиҳни жамоат боши қилиб тайинлаганини тан олиб, Муқаддас Китобдан йўл-йўриқ излашади. (1 Коринфликларга 11:3; Эфесликларга 5:23)

Етакчи кенгаш аъзолари кимлар?

 Етакчи кенгаш аъзолари: Гейж Флигл, Геррит Лёш, Дейвид Сплэйн, Жеффри Виндер, Жеффри Жексон, Кеннет Кук, Марк Сандерсон, Стивен Летт ва Сэмюэл Хёрд. Улар Уорвикда (АҚШ, Нью-Йорк) Халқаро бош идорада хизмат қилишади.

Етакчи кенгаш қандай ташкил этилган?

 Етакчи кенгаш фаолиятимизнинг ҳар бир соҳаси учун жавобгар бўлган олтита қўмитани таъсис этган. Етакчи кенгаш аъзосининг ҳар бири битта ёки кўпроқ қўмитада хизмат қилади.

  •   Маориф қўмитаси анжуман, йиғилиш ва турли мактаблар, шунингдек, аудио ва видео дастурлар орқали тақдим этиладиган маънавий озуқа тайёрланишига ғамхўрлик қилади.

  •   Муҳарририят қўмитаси маънавий озуқа босма шаклда ва веб-сайтимизда чиқишига ҳамда таржимонларнинг ишини ташкиллаштиришга жавобгар.

  •   Нашриёт қўмитаси Муқаддас Китоб асосидаги адабиётлар босиб чиқарилишини, жўнатилишини ва топиниш учун мўлжалланган бинолар, таржимонлар учун офислар ва филиаллар қурилишини назорат қилади.

  •   Раислар қўмитаси юридик ишлар, табиий офатлар, диний эътиқоди учун қувғунлар ва Яҳованинг Шоҳидлари дуч келаётган бошқа фавқулодда вазиятларда ёрдам берилишига жавобгар.

  •   Хизмат қўмитаси «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар»ни ваъз қилиш фаолиятини назорат қилади. (Матто 24:14)

  •   Ходимлар қўмитаси Байтил оиласининг аъзоларига ғамхўрлик қилади.

 Бу қўмиталарда хизмат қилишдан ташқари, Етакчи кенгаш аъзолари ташкилотимизнинг эҳтиёжларини муҳокама қилиш учун ҳар ҳафта мажлис ўтказишади. Улар мажлисда муқаддас руҳ таъсири остида Муқаддас Ёзувларни муҳокама қилишади ва якдиллик билан қарорлар чиқаришга интилишади. (Ҳаворийлар 15:25)

Етакчи кенгаш ёрдамчилари кимлар?

 Ишончли масиҳийлар Етакчи кенгаш қўмиталарига ёрдам беришади. (1 Коринфликларга 4:2) Улар ўзлари тайинланган қўмита тақдим этаётган ишни амалга ошириш учун керакли тажриба ва қобилиятларга эга. Улар ҳам бу қўмиталар ҳар ҳафта ўтказадиган мажлисда қатнашишади. Гарчи бу ёрдамчилар қарорлар чиқаришда иштирок этишмаса ҳам, қимматли маслаҳатлар ва қўшимча маълумотни тақдим этиб, қўмиталарнинг қарорларини амалга оширишади ҳамда натижаларини кузатиб боришади. Шунингдек, улар Етакчи кенгаш томонидан дунёнинг турли жойларидаги имондошларимизникига ташриф буюриш, йиллик мажлис ёки Гилад мактабининг битирув маросимлари каби тадбирларда нутқ сўзлаш учун тайинланишади.

ЕТАКЧИ КЕНГАШ ЁРДАМЧИЛАРИ

Қўмита

Исм

Маориф қўмитаси

  • Дейвид Шейфер

  • Кеннет Флодин

  • Марк Нумар

  • Роналд Курзан

  • Уильям Маленфант

Муҳарририят қўмитаси

  • Жеймс Манц

  • Жин Смолли

  • Исак Марей

  • Кеннет Годбёрн

  • Клайв Мартин

  • Кристенсен Пер

  • Леонард Майерс

  • Николас Аладис

  • Роберт Сиранко

  • Херманус ван Селм

Нашриёт қўмитаси

  • Алекс Райнмюллер

  • Гаюс Глоккентин

  • Дейвид Синклер

  • Доналд Гордон

  • Роберт Батлер

  • Роберт Луччони

  • Харолд Коркерн

Раислар қўмитаси

  • Жон Экранн

  • Пол Гиллис

  • Трой Снайдер

Хизмат қўмитаси

  • Балтасар Перла

  • Гэри Бро

  • Жеделе Жоди

  • Жонатан Смит

  • Жорж Бетти

  • Жоэл Делингер

  • Кристофер Мавор

  • Лион Уивер

  • Сэт Хайатт

  • Уильям Тёрнер

  • Энтони Гриффин

Ходимлар қўмитаси

  • Дэниел Молчэн

  • Жералд Гризл

  • Патрик Лафранка

  • Ральф Уоллс