Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари қутқарилиш учун уйма-уй ваъз қилишадими?

Яҳованинг Шоҳидлари қутқарилиш учун уйма-уй ваъз қилишадими?

 Йўқ. Биз мунтазам равишда уйма-уй юриб ваъз қиламиз, лекин бундай йўл тутиб, қутқариламиз деб ҳисобламаймиз. (Эфесликларга 2:8) Нима учун?

 Мана бир мисол. Айтайлик, муҳтожларга ёрдам берадиган киши, муайян бир жойга белгиланган кунда келган ҳар бир одамга қимматбаҳо совға беришини ваъда қилди. Агар унга чиндан ҳам ишонсангиз, у ерга борган бўлардингиз, шундай эмасми?! Ҳа. Эҳтимол, дўстларингиз ва оила аъзоларингиз ҳам бундан фойда кўришлари учун бу ҳақда уларга айтиб берган бўлардингиз. Шундай бўлса-да, ўша одамнинг барча йўл-йўриқларига қатъиян амал қилсангиз ҳам, унинг совғасига сазовор бўлдим, деб айта олмайсиз. Чунки у буни сизга совға сифатида берди.

 Шунга ўхшаб, Яҳованинг Шоҳидлари Худо Унга итоатли бўлган ҳар бир кишига абадий ҳаётни ваъда қилганига ишонишади. (Римликларга 6:23) Бошқа инсонлар ҳам Аллоҳнинг ваъдаларидан фойда олишига умид боғлаб, уларга эътиқодимиз ҳақида айтиб беришга интиламиз. Бироқ хизмат қилишимиз орқали қутқарилишга сазовормиз, деб ҳисобламаймиз. (Римликларга 1:17; 3:28) Аслида, ҳеч бир инсон, ҳеч бир иши орқали Худонинг бундай ажойиб баракасига сазовор бўла олмайди. Зеро, «Худо бизнинг қилган савобли ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм-шафқати туфайли бизни қутқарди». (Титусга 3:5, Туркия 1998)