Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Military equipment: Anton Petrus/Moment via Getty Images; money: Wara1982/iStock via Getty Images Plus

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Урушга триллионлаб доллар сарфланди. Аслида қанча йўқотилди?

Урушга триллионлаб доллар сарфланди. Аслида қанча йўқотилди?

 Уруш роса қимматга тушяпти.

  •   «Ўтган йили дунё бўйлаб ҳукуматлар бир нечта урушга 2,2 триллион АҚШ доллари сарфлади. Бу ўтган йилларга қараганда урушга ажратилган энг кўп маблағ бўлди». («The Washington Post», 2024 йил 13 февраль)

 Аммо пулдан кўра кўпроқ нарса йўқотиляпти. Атиги битта мисолни — Украинадаги урушни олайлик.

  •   Аскарлар. Айрим мутахассисларнинг фикрича, икки йил аввал уруш бошланганидан бери деярли 500 000 та аскар ҳалок бўлди ёки жароҳатланди.

  •   Фуқаролар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабарига кўра, 28 000 дан зиёд одам нобуд бўлган ёки жароҳат олган. БМТнинг Бош котиби ёрдамчиси эса қуйидагича таъкидлади: «Вайронагарчиликлар келтираётган бу уруш оқибатида қанча одам ҳаётдан кўз юмаётганининг саноғига етиб бўлмайди» a.

 Дунё бўйлаб уруш ва тўқнашувлар оқибатида одамлар чекаётган азобларнинг чеки йўқ.

  •   114 миллион. Бу 2023 йил сентябрга қадар дунё бўйлаб уруш ва зўравонликлар дастидан уйини тарк этишга мажбур бўлганлар сони.

  •   783 миллион. Бу етарлича озиқ-овқати йўқ одамлар сони. Бир манбага кўра, «тўқнашувлар ҳалигача очарчиликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Дунё бўйлаб етарлича озиқ-овқати бўлмаган одамларнинг 70 фоизи уруш ва тўқнашувлар кетаётган ҳудудларда яшайди». («World Food Programme»)

 Урушлар қачондир ниҳоясига етадими? Чиндан ҳам тинчликка эга бўла оламизми? Ҳеч ким камбағал бўлмайдиган ва барча одамлар ер юзининг ҳосилидан баҳраманд бўлиб, етарлича озиқ-овқати бўладиган пайт келадими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Уруш пайти

 Муқаддас Китобда бутун ер юзи бўйлаб урушлар бўлиши башорат қилинган. Уруш мажозий маънода от миниб келаётган чавандоз сифатида тасвирланган.

  •   «Шу пайт қизғиш малла рангли от чиқди. Чавандозига ер юзидагилар бир-бирини шафқатсизларча ўлдириши учун дунёдан тинчликни олишга рухсат этилиб, катта қилич берилди». (Ваҳий 6:4)

 Бу мажозий маънодаги чавандоз ортидан очарчилик ва ўлату бошқа сабабларга кўра юз бераётган ўлимни тасвирловчи яна иккита чавандоз ҳам келяпти. (Ваҳий 6:5–8) Муқаддас Китобдаги бу башорат ва у бизнинг давримизда амалга ошаётганига нега ишонишимиз мумкинлиги тўғрисида кўпроқ билиб олиш учун «Тўрт чавандоз. Улар ким?» номли мақолани ўқинг.

Тинч келажак

 Яқинда ер юзи бойликлари урушларда бошқа қўлланилмайди. Аммо бу одамларнинг ҳаракатлари туфайли юз бермайди. Муқаддас Китобда шундай дейилган:

  •   Худо «ер юзи бўйлаб жангларга барҳам беради». (Забур 46:9)

  •   Тангри уруш келтирган аянчли оқибатларни бартараф қилади. «Худо уларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб олади. Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди. Зеро аввалгилар ўтиб кетди». (Ваҳий 21:4)

  •   Аллоҳ ҳар бир инсон тинчликда яшашига ғамхўрлик қилади. «Халқим тинчлик ҳукм сурган, бехатар, тинч-осойишта жойларда яшайди». (Ишаё 32:18)

 Муқаддас Китобдаги башоратга кўра, бугун биз гувоҳи бўлаётган урушлар ва бошқа воқеалар мана шу тинчлик пайти тез орада юз беришига ишора қиляпти.

 Қай йўсин Худо тинчлик ўрнатади? У буни самовий ҳукумати, яъни Шоҳлиги ёрдамида амалга оширади. (Матто 6:10) Бу қандай Шоҳлик эканини ва у сиз учун нимани англатиши мумкинлиги тўғрисида билиб олиш учун Худонинг Шоҳлиги нима? номли қисқа видеони томоша қилинг.

a Европа бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ёрдамчиси Мирослав Енча, 2023 йил 6 декабрь.