Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари фақатгина улар нажот топишади, деб ҳисоблашадими?

Яҳованинг Шоҳидлари фақатгина улар нажот топишади, деб ҳисоблашадими?

 Йўқ. Ўтган асрларда яшаган ва Яҳованинг Шоҳидлари бўлмаган миллионлаб кишилар нажот топиш имкониятига эга бўлишади. Муқаддас Китобда тушунтирилганидай, Худо ваъда қилаётган янги дунёда «адолатли ва адолатсиз» одамлар тирилади. (Ҳаворийлар 24:15) Шунингдек, бугунги кунда яшаётган кўпгина инсонлар Худога хизмат қилишни бошлаши мумкин ва улар ҳам нажот топади. Қандай бўлмасин, ким нажот топишга лойиқ-лойиқ эмаслигини ҳукм қилиш бизнинг вазифамиз эмас. Аллоҳ бу вазифани Исо алайҳиссаломнинг қўлига топширган. (Юҳанно 5:22, 27)