Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Дунё бўйлаб инфляциянинг ўсиши. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Дунё бўйлаб инфляциянинг ўсиши. Муқаддас Китобда нима дейилган?

 2022 йил июнда Жаҳон банки гуруҳининг президенти: «Дунёдаги иқтисодиёт яна хавф остида. Қимматчилик авж олаётган бир пайтда одамлар пулсиз»,— деб огоҳлантирди.

 Халқаро валюта фонди шундай хабар беряпти: «Ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи жадал суратда ошиб боряпти ва бу унча ривожланмаган мамлакатлардаги одамларга кўпроқ таъсир қиляпти».

 Муқаддас Китобда нега бу каби иқтисодий муаммоларга дуч келаётганимиз ва уларни қандай енгишимиз мумкинлиги тушунтирилган. Қолаверса, унга кўра ушбу муаммолар узил-кесил ҳал бўлишига умид қилсак бўлади.

«Охирзамонда» нарх-навонинг ошиши

  •   Муқаддас Китобда биз яшаётган давр «охирзамон» деб айтилган. (2 Тимўтийга 3:1)

  •   Исо пайғамбар бу пайтда «қўрқинчли нарсалар» ёки даҳшатга соладиган ҳодисалар рўй беришини айтган. (Луқо 21:11) Одамлар қимматчилик дастидан ваҳимага тушяпти. Бу туфайли улар: «Энди нима қиламан? Оиламга ғамхўрлик қила оламанми?» — деб хавотирланяпти.

  •   Ваҳий китобида бу даврда қимматчилик бўлиши башорат қилинган. У ерда шундай ёзилган: «Бир овоз шундай деяётганини эшитдим: “Бир кило буғдой бир динорга, уч кило арпа бир динорга”». (Ваҳий 6:6)

 «Охирзамон» ҳамда Ваҳий китобидаги башорат борасида кўпроқ билиб олиш учун «Дунё 1914 йилдан бери ўзгаряпти» номли видеони томоша қилинг ва «Тўрт чавандоз. Улар ким?» номли мақолани ўқинг.

Иқтисодий муаммоларнинг ечими

  •   «Улар уйлар қуриб, бу уйларда яшайди, узумзорлар барпо этиб, ҳосилидан ейди. Улар қурган уйларда ўзгалар яшамайди, улар эккан нарсаларни бошқалар емайди». (Ишаё 65:21, 22)

  •   «Ер юзида ғалла мўл бўлади, тоғлар тепасида дон сероб бўлади». (Забур 72:16)

  •   «Яҳова: “Мазлумлар эзилаётгани, камбағаллар оҳ-нола қилаётгани боис, чора кўриш учун жойимдан қўзғаламан...”,— демоқда». (Забур 12:5) a

 Тез орада Худо нафақат битта мамлакатда, балки бутун дунё бўйлаб иқтисодий муаммоларга чек қўяди. У буни қандай қилишини билиш учун «Адолатли иқтисодиёт. Бунинг иложи борми?» номли мақолани ўқинг.

 Муқаддас Китобдаги маслаҳатлар ҳозирги қимматчилик пайтида сизга кўмаклашади. Қизиқ, қандай қилиб? Масалан, у ерда пулни донолик билан сарфлаш ҳақида маслаҳат бор. (Ҳикматлар 23:4, 5; Воиз 7:12) Кўпроқ билиш учун «Пулингизни тежанг ва бор нарсаларингизни сақланг» ва «Камроқ пул билан қай йўсин яшаш мумкин?» номли мақолаларни ўқинг.

a Яҳова Худонинг исмидир. (Забур 83:18)