Асосий материалларга ўтиш

ЁШЛАРНИНГ САВОЛЛАРИ

Жинсий балоғатга етиш давридан қандай ўта оламан?

Жинсий балоғатга етиш давридан қандай ўта оламан?

«Бу давр қизлар учун осон кечмайди. Оғриқли, ёқимсиз ва ғалати бўлади. Хуллас, ҳаммаси ёмондай туюлади!» (Оксана)

«Бир дақиқа хурсанд бўлсам, яна бир дақиқа маъюс бўлардим. Билмадим, ўғил болалар билан шундай бўлиши керакми ёки йўқ, аммо мен бунга дуч келдим». (Брайн)

Жинсий балоғатга етиш даври «Америка тепаликлари» аттракционига ўхшайди — бир вақтнинг ўзида ҳам завқ оласиз, ҳам қўрқасиз! Хўш, бу даврнинг баланд-пастликларидан қандай ўта оласиз?

 Жинсий балоғатга етиш даври нима дегани?

Оддий қилиб айтганда, жинсий балоғатга етиш даври жисмоний ва ҳиссий тарафдан катта ҳаётга элтадиган тезкор поезд кабидир. Бу даврда танангиз жисмонан тезда ўсади ва гормонал ўзгаришлар юз бериб, фарзандли бўлишга тайёрланасиз.

Бу ота-она бўлишга тайёрсиз дегани эмас. Лекин жинсий балоғатга етиш даври энди кичик бола эмаслигингизнинг белгисидир. Бу ҳаяжонли, аммо бир оз қайғули ҳам бўлиши мумкин.

Савол: сизнингча, қуйида келтирилган қайси ёшдан жинсий балоғатга етиш даври бошланиши керак?

  • 8

  • 9

  • 10

  • 11

  • 12

  • 13

  • 14

  • 15

  • 16

Жавоб: мазкур ёшларнинг барчасида бу давр бошланиши ўринли ҳисобланади.

Демак, ёшингиз 10 дан ошган бўлса-ю, бу давр ҳали бошланмаган бўлса ёки 10 га кирмасингизданоқ жинсий балоғатга етиш даври бошланган бўлса, ортиқча хавотирланманг. Жинсий балоғатга етиш даври ҳаммада ҳар хил бўлади ва сиз бу жараённи назорат қила олмайсиз.

Жинсий балоғатга етиш даври «Америка тепаликлари» аттракционига ўхшайди — бир вақтнинг ўзида ҳам завқ оласиз, ҳам қўрқасиз! Лекин бу даврнинг баланд-пастликларидан ўта оласиз.

 Жисмоний ўзгаришлар

Эҳтимол, жинсий балоғатга етиш даврининг энг кўзга кўринарли ўзгаришларидан бири жадаллик билан ўсишдир. Муаммо шундаки, тананинг барча аъзолари бир вақтда ўсмайди. Шундай экан, ҳаракатларингиз бесўнақай бўлса, ҳайрон қолманг. Амин бўлингки, вақт ўтиб барчаси мувозанатга тушади.

Жинсий балоғатга етиш даврида бир нечта жисмоний ўзгаришлар юз беради.

Жинсий балоғатга етиш даври ўғил болаларда

  • Жинсий аъзоларнинг ўсиши

  • Қўлтиқ, жинсий аъзолар атрофида ва юзда тук ўсиши

  • Овоз ўзгариши

  • Жинсий олатнинг кўтарилиши ва иҳтилом (поллюция)

Жинсий балоғатга етиш даври қизларда

  • Кўкрак ўсиши

  • Қўлтиқ ва жинсий аъзолар атрофида тук ўсиши

  • Илк бор ҳайз кўриш

Жинсий балоғатга етиш даври иккита жинсда ҳам

  • Тер ва бактериялар туфайли танадан ҳид келади.

    Маслаҳат: тез-тез ювиниб ва дезодорант ёки антиперспирантлардан фойдаланиб, танангиздан ҳид келишини назорат қила оласиз.

  • Ёғ безларидаги бактериялар дастидан ҳуснбузарлар чиқиши.

    Маслаҳат: гарчи ҳуснбузарлар чиқишини назорат қила олмасангиз-да, юзингизни тез-тез ювиш ва терини тозалайдиган воситалардан фойдаланиш асқатиши мумкин.

 Ҳиссий ўзгаришлар

Жинсий балоғатга етишнинг жисмоний ўзгаришларига таъсир қилувчи гормонларнинг ошиши ҳис-туйғуларингизга қаттиқ таъсир қилиши мумкин. Ҳатто кайфятингиз тез-тез ўзгариши турган гап.

«Бир кун йиғлайсиз, кейинги кун куласиз. Бир дақиқа аччиғингиз келади, яна бир дақиқа хонангизга кириб, тушкунликда ўтирасиз». (Оксана)

Кўп ёшлар жинсий балоғатга етиш давридан ўтаётганда, уятчан бўлиб қолади. Гўёки ҳамма уларни кузатаётгандай ва ҳукм қилаётгандай туюлади. Ташқи кўринишингиз кескин ўзгараётгани ҳам оловга ёғ қуйгандай бўлади!

«Ўсаётганимда, атайин букчайиб юрардим ва катта кўйлак киярдим. Танам нега ўзгариб бораётганини тушунсам-да, ўзимни ноқулай ҳис қилардим ва уялардим. Бу менга нотабиийдай туюларди». (Женис)

Эҳтимол, энг катта ҳиссий ўзгариш ўзга жинсдаги инсонга бошқача нуқтаи назар билан қараш бўлиши мумкин.

«Барча ўғил болалар жаҳлни чиқаради, деб ўйламай қўйдим. Айримлари ҳатто ёқа бошлади ва севиб қолиш унча ёмон эмас, деб ўйладим. “Ким кимни севиши” ҳақида суҳбатлашиш энг қизиқарли мавзулардан бирига айланди». (Алексис)

Баъзи ёшлар жинсий балоғатга етиш давридан ўтаётганда, ўз жинсидаги одамларни ёқтириши мумкин. Сиз билан ҳам бу юз берса, гомосексуал мойиллигим бор, деб хулоса қилманг. Кўп ҳолларда, вақт ўтгач, бу каби туйғулар ўтиб кетади.

«Ўзимни тинмай бошқа ўғил болалар билан солиштиравергач, уларни ёқтира бошладим. Бир оз улғайиб, қизларни ёқтирмагунимча бу ҳолат давом этди. Гомосексуал ҳис-туйғулар энди ўтмишда қолиб кетди». (Алан)

 Нима қила оласиз?

  • Ижобий нуқтаи назарни ривожлантиришга ҳаракат қилинг. Жинсий балоғатга етиш даври жисмоний ва ҳиссий ўзгаришлар бўладиган табиий жараёндир. Сано бастакори Довуднинг қуйидаги сўзлари сизга ишонч бахш этиши мумкин: «Нақадар ҳайратли, ажойиб яратилганман». (Забур 139:14)

  • Ўзингизни солиштиришдан ва бутун диққатингизни ташқи кўринишингизга қаратишдан қочинг. Муқаддас Китобда: «Одам ташқи кўринишга қарайди, Яҳова эса инсоннинг қалбига қарайди»,— деб айтилган. (1 Шоҳлар 16:7)

  • Етарлича жисмоний машқлар билан шуғулланиб, дам олинг. Етарлича ухлаш туфайли камроқ жаҳлингиз чиқиши, камроқ стрессга тушишингиз ва камроқ тушкунликда бўлишингиз мумкин.

  • Ўзингиз ҳақингизда салбий фикрларга борманг. Ростдан ҳам барча сиздан кўз узмаяптими? Ҳатто одамлар ўсаётганингиз борасида бирон нима деса ҳам, олдинга интилинг. Муқаддас Китобда шундай айтилган: «Одамларнинг ҳар бир сўзини юрагингга яқин олаверма». (Воиз 7:21)

  • Жинсий истакларга берилиб кетмаслик учун уларни назорат қилишни ўрганинг. Муқаддас Китобда: «Зинодан қочинглар! [...] Зино қилувчи ўз баданига қарши гуноҳ қилаётган бўлади»,— деб ёзилган. (1 Коринфликларга 6:18)

  • Ота-онангиз ёки сиз ишонган ёши катта инсон билан гаплашинг. Тўғри, бошида уялишингиз мумкин. Аммо сиз оладиган ёрдам ҳаракат қилишингизга арзийди. (Ҳикматлар 17:17)

Хулоса: жинсий балоғатга етиш даврининг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Аммо ажойиб имкониятлари ҳам кам эмас. Сиз нафақат жисмонан, балки ақлан, ҳиссан ва маънан ўса оласиз. (1 Шоҳлар 2:26)